Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари делегацияси билан учрашув бўлиб ўтди

16.01.2021 12:40

ТОШКЕНТ, 16 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида Россия Федерациясининг йирик қурилиш компаниялари - «П?К-?ндустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ вакилларидан иборат делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик маълумотига таяниб.

Меҳмонларга Ўзбекистонда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини шакллантириш бўйича олиб борилаётган фаолият юзасидан батафсил маълумот берилди. Суҳбат давомида бу борадаги икки томонлама ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида фикр алмашилди.

Ушбу ташриф давомида «П?К-?ндустрия» АЖ ва «ТехСтрой» МЧЖ корхоналари вакиллари қуйидаги мутахассисликлар бўйича бўш иш ўринлари учун танлов ўтказади:

- Монтажчи,

- Электр пайвандчи,

- Электр монтажчи,

- Ғишт терувчи,

- Арматурачи,

- Қолипловчи,

- Юк жойлаштирувчи,

- ?чки пардозловчи.

Танлов 15-19 январь кунлари Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, 245-уй. «?шга марҳамат» мономаркази биносида (Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари аҳолиси учун);

20-23 январь кунлари Урганч шаҳри, Ёшлик кўчаси, 24-уй. Урганч хизмат кўрсатиш ва сервис техникуми биносида (Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолиси учун);

25-31 январь кунлари Самарқанд шаҳри, Спитамен шоҳкўчаси, 270-уй. Самарқанд транспорт коллежи биносида (Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳри аҳолиси учун) ўтказилиши маълум қилинган.

2021 йилнинг охирига қадар ушбу компанияларда жами 14 минг нафар ўзбекистонлик мутахассисларни ишга жойлаштириш имконияти мавжуд эканлиги ҳам таъкидланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net