Баҳодир Юсупалиев: АҚШ ва Германияда ишлаб чиқарилган «Comirnaty» вакцинасидан 100 минг доза олиб келиш бўйича ишлар бошланган

18.01.2021 15:43

ТОШКЕНТ, 18 январь. /«Дунё»  АА/.  Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари – Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи Баҳодир Юсупалиев мамлакатимизда коронавирус инфекцияси бўйича вазият, маҳаллий вакцинани яратиш тажрибаси, илм-фан соҳасида эришилаётган ютуқлар, улардан амалиётда самарали фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорлик жараёнлари ҳақида маълумот берди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

— GAVI (Эмлаш ва иммунизация бўйича глобал альянс) ташкилоти томонидан Ўзбекистон Республикаси COVAX (Коронавирус инфекциясига қарши эмлаш механизми)га аъзо давлатлар қаторига киритилгани маълум қилинган, — дейди Б.Юсупалиев. — Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳамкор ташкилотлар томонидан COVID-19га қарши вакцинани амалиётга киритиш учун мамлакатимиз аҳолисининг 20 фоизи миқдорида буюртма тайёрланиб, COVAX фондига юборилди.

 Ҳозирда GAVI ташкилоти билан ҳамкорликда Американинг «Pfizer» ва Германиянинг «BioNTech» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган коронавирусга қарши «Comirnaty» вакцинасини Ўзбекистонга 100 минг доза миқдорида олиб келиниши бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Pfizer/Biotech вакцинасини юқори совуқлик занжирига жиддий риоя этган ҳолда -70℃ ҳароратда сақлаш талаб этилади. Юртимизда -70℃ ҳароратни сақлайдиган музлатгичлар мавжуд ва хозирги кунда коронавирусга қарши эмлаш жараёнини пухта режалаштириш ва тиббиёт ходимларини махсус xавфсиз иммунизация шартлари бўйича тайёргарликдан ўтказиш, айниқса, вакцинатор, реаниматологлар ва бошқа тиббиёт ходимларини тайёрлаш ишлари бошлаб юборилди.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, юртимизда керакли совуқлик занжири инфратузилмаси мавжуд бўлиб, бу тизим ЖССТнинг барча талабларига жавоб беради ва хавфсиз эмлаш амалиётини кафолатлайди.

Эмлаш жараёнига тайёргарлик кўриш мақсадида GAVI ташкилоти томонидан 17 та катта хажмдаги рефрижератор ва 206 та юк ташувчи минивен автотранспорт воситаси тақдим этилиб, уларни юртимизнинг ҳар бир ҳудуди ва туманига етказиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net