Бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар мавзусида фильм суратга олинмоқда

16.06.2021 12:47

ТОШКЕНТ, 16 июнь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон кинематография агентлиги буюртмасига биноан, “Ватан” киностудияси томонидан Ҳилол Насимов режиссёрлигида 2 қисмдан иборат “Чегара” бадиий фильмининг суратга олиш ишлари бошланди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири агентлик маълумотига асосланиб.

Мазкур кинокартина чегарачилар ҳаёти, уларнинг касбига бўлган фидойилиги ҳақида яратилади. Шунингдек, фильм воқеалари замирида бағрикенглик, тинчлик, қўшни давлатлар билан дўстона муносабатлар каби мавзулар ўрин олган.

Сценарий муаллифи ва постановкачи режиссёр Ҳилол Насимов, постановкачи оператор Умид Маликов, постановкачи рассом ?собек Эгамбердиев, картина директори  Шоҳрух Насимов,  композитор Дмитрий Янов Яновский, овоз режиссёри Абдуқаҳҳор Каримов.

“Чегара” фильмида Бобур Йўлдошев, Фотиҳ Насимов, Зумрад Эшонқулова, Ангелина Турсоатова, Раъно Шодиева, Вазира Юнусова, Баҳром Усмонов каби актёрлар ўзига хос ролларни ижро этмоқда.

Суратга олиш ишлари Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё вилояти, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида бўлиб ўтмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net