БААдан муносабат: Амирликлар Ўзбекистонда ўтказилган сайлов натижаларини олқишлайди

28.10.2021 18:07

АБУ-ДАБ?, 28 октябрь. /«Дунё» АА/.  24 октябрь куни мамлакатимизда ўтказилган муҳим сиёсий тадбир – Ўзбекистон Президенти сайлови жараёнлари ва Марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган сайловнинг дастлабки натижалари ҳақида Бирлашган Араб Амирликлари оммавий ахборот воситаларида материаллар эълон қилиш давом этмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, БААнинг етакчи нашрлари - «Al Khaleej», «Al Bayan», «Al Ittihad» ва «Emarat Al Youm» газеталарида кеча «Амирлик халқаро миқёсда  Ўзбекистон сайловлари ва Шавкат Мирзиёевнинг ғалабасини олқишламоқда» сарлавҳали мақолалар чоп этди.

Мақолада ўтган якшанба куни Ўзбекистон Президенти сайлови очиқ, ошкора, халқаро тан олинган демократик тамойиллар асосида ўтгани қайд этилган.

«Сайловда бешта партиядан кўрсатилган номзодлар давлат раҳбарлиги учун рақобатлашди. Якунда мамлакат фуқароларининг аксарият қисми Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг ташаббускори, амалдаги Президентни ёқлаб овоз берди», - дея таъкидланади БАА газеталарида  босилган  материалда.

Мақолада таъкидланишича, БАА ўзининг яқин ҳамкорларидан бири  бўлган Ўзбекистон билан мавжуд алоқаларни янада мустаҳкамлашдан манфаатдор. Жорий сайлов натижалари эса икки томонлама алоқаларнинг янада ривожланишига, янги лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этиш ва БААдан Ўзбекистонга кенгроқ кўламда инвестициялар жалб этишга йўл очиб беради.

«Бирлашган Араб Амирликлари  Ўзбекистоннинг  халқаро миқёсдаги таклиф ва ташаббусларини олқишлайди. Шавкат Мирзиёевнинг иккинчи муддатга сайланиши унинг халқаро ташаббусларининг амалиётга тадбиқ этилишига хизмат қилади», - деб ёзади БАА газеталари.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net