БАА нашрлари Ўзбекистон Президенти сайлови ҳақида

29.10.2021 11:01

АБУ-ДАБ?, 29 октябрь. /«Дунё» АА/. БААнинг «Khaleej Times» газетасида «Ўзбекистон Президенти иккинчи муддатга сайловда ғалаба қозонди» сарлавҳали мақола чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё»  АА мухбири.

Материалда мамлакатимизда бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти  сайловининг дастлабки натижалар ҳақида маълумот берилган.

«Марказий сайлов комиссияси маълумотига кўра, сайловда Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод, амалдаги давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев 80,1 фоиз овоз олиб, иккинчи беш йиллик муддатга қайта сайланди», - деб хабар беради газета.

Таъкидланганидек, ўтган якшанба куни бўлиб ўтган Ўзбекистон Президенти сайловида 16,21 миллиондан ортиқ сайловчи овоз берди. Сайловда қатор давлатлар, жумладан, БААдан халқаро кузатувчилар жумладан, БАА Федерал Миллий Кенгаши (ФМК) делегацияси иштирок этди.

«Овоз бериш Ўзбекистон халқининг ўз мамлакатида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва ўзгаришларни кенг қўллаб-қувватлаётганининг кўзгуси бўлди. Ўтган беш йилда Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида мамлакатда мисли кўрилмаган кенг кўламли ишлар амалга оширилгани эътироф этилди», - дея қайд этилади материлда.

Мақолада, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ энг муҳим маъмурий-ҳуқуқий ва иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилганига алоҳида эътибор қартилган.

«Бу даврда мамлакат иқтисодиёти 24 фоизга, саноат 34 фоизга ўсди. Экспорт 1,5 баробар, хорижий инвестициялар ҳажми эса 3 баробарга ошди. Айни пайтда мамлакат ялпи ички маҳсулоти 60 миллиард долларга етди, ўртача ойлик иш ҳақи эса 2,2 баробарга ошди.         Ҳудудларни ривожлантириш, саноат ва хизмат кўрсатиш соҳасини кенгайтириш учун кенг кўламли имкониятлар яратилди. Шунингдек, юзлаб корхона ва фабрикалар, минглаб янги иш ўринлари яратилди», - деб ёзади «Khaleej Times».

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net