Автомобиль транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий жабҳа жалб этилади

07.01.2022 10:19

ТОШКЕНТ, 7 январь. /«Дунё» АА/. Вазирлар Маҳкамасининг «Автомобиль транспорти соҳасида давлат иштирокидаги корхоналарга хусусий секторни жалб қилиш тўғрисида»ги  қарори қабул қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

«Norma.uz» партали маълумотларига кўра, ушбу ҳужжатда Транспорт вазирлигининг автомобиль транспорти соҳасидаги паст рентабелли давлат корхоналарини хусусий секторга инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларни қабул қилиш шарти билан оммавий аукционлар орқали сотиш назарда тутилган.

 «Электрон аукцион» электрон савдо майдонида сотиладиган корхоналар рўйхати тасдиқланди, улар учун қуйидаги инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар белгиланди:

-иш фаолиятини камида 5 йил давомида жамоат транспорти соҳасида амалга ошириш ҳамда биринчи навбатда кишлоқ ҳудудларини туман ва вилоят марказлари билан боғловчи йўналишларда фаолият юритиш;

-бир йил муддатда иш фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларини (GPS қурилмалари, электрон тўлов тизимлари) жорий этиш.

 Давлат активларини бошқариш агентлигига инвесторлар билан тегишли шартнома тузилишини ҳамда қабул қилинган инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар бажарилишини назорат қилишни таъминлаш топширилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net