Арлем Дезир: минтақадаги барча давлатлар Ўзбекистондан ўрнак олиши керак

09.03.2020 18:12

ТОШКЕНТ, 9 март. /«Дунё» АА/. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Самарқанд шаҳрида ўтган Марказий Осиё II судьялар мулоқоти натижаларини эълон қилди.

Эълон қилинган хулосага кўра, ушбу халқаро анжуман матбуот ва сўз эркинлигини ҳимоя қилишда муҳим аҳамиятга эга экани алоҳида таъкидланади.

Арлем Дезирнинг билдиришича, «Марказий Осиё II судьялар мулоқоти сўз ва матбуот эркинлигини таъминлаш масаласида минтақавий ва халқаро ҳамкорликни ўрнатиш, халқаро стандартларни муҳокама қилиш ҳамда илғор тажриба билан ўртоқлашиш учун ноёб имкониятдир».

Ушбу баёнотда, шунингдек, Ўзбекистонда ахборот соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотларга юқори баҳо берилган. Туҳмат ва ҳақорат учун озодликдан маҳрум қилиш тарзидаги жазони бекор қилиш бўйича янги қонуннинг қабул қилиниши, шунингдек, блогерларга ҳам журналистларга бериладиган ҳуқуқлар берилиши олқишланиб, минтақадаги давлатларнинг Ўзбекистондан ўрнак олиши кераклиги қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net