Араб матбуоти Мисрда Ўзбекистон туризм элчиси тайинлангани ҳақида туркум хабарлар берди

03.11.2020 11:39

ҚОҲ?РА, 3 ноябрь. /«Дунё» АА/. Миср парламенти Вакиллар мажлиси (қуйи палата) ?жтимоий бирдамлик, оила ва ногиронлар қўмитаси раиси профессор Абдулҳади ал-Қасабийнинг Ўзбекистоннинг Мисрдаги туризм элчиси этиб тайинлангани ушбу мамлакат оммавий ахборот воситаларининг диққат эътиборини ўзига қаратди. Ушбу мавзуда қатор материаллар нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Жумладан, Мисрнинг бош нашрларидан бири «Ал-Жумҳурия» газетаси чоп этган хабарда Абдулҳади ал-Қасабий Ўзбекистоннинг Мисрдаги туризм элчиси этиб тайинлангани муносабати билан Президент Шавкат Мирзиёевга самимий миннатдорлик билдиргани, икки мамлакат ўртасида туризм ва гуманитар ҳамкорликни янада ривожлантиришга барча саъй-ҳаракатларини сафарбар этишини таъкидлагани келтирилган.

«Ахбар ал-Ёум» газетасининг ушбу мавзудаги мақоласида таъкидланишича, парламент қўмитаси раҳбари 2018 йил сентябрь ойида Миср Президенти Абдулфаттоҳ ас-Сисийнинг Ўзбекистонга амалга оширган давлат ташрифи ва ушбу ташриф чоғида имзоланган ҳужжатлар мамлакатлар ўртасидаги муносабатларни янада юқори поғонага кўтарганидан мамнунлигини изҳор этди.

Бундан ташқари, «Мобтада» агентлиги профессор Абдулҳади ал-Қасабийнинг «жаҳон цивилизацияси ривожига беназир ҳисса қўшган буюк мутафаккир олимлар юртининг элчиси унвонига сазовор бўлганидан фахрланиши»га алоҳида урғу берган.

«Ал-Ватан» газетаси эса Абдулҳади ал-Қасабий ўзаро ҳамкорлик алоқаларини изчил қўллаб-қувватлаб келаётганига эътибор қаратди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net