Ар-Риёдда Ўзбекистон оммавий ахборот воситалари ва ?ҲТ медиа тузилмаси ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди

28.05.2022 11:50

АР-Р?ЁД, 28 май. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакиллари ?слом ҳамкорлик ташкилоти (?ҲТ) Ахборот агентликлари уюшмаси (Union of News Agencies – UNA) бош директори Муҳаммад Абд Раббо ал-Йамий ва  уюшманинг халқаро алоқалар ва стратегик ривожланиш бўйича директори Юнус ?ноят билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Музокаралар чоғида уюшманинг ?ҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситалари ўртасидаги халқаро алоқаларни мустаҳкамлаш ва кенгайтиришдаги роли, шунингдек, Ўзбекистонда ўтказилаётган йирик сиёсий, иқтисодий, маданий-гуманитар тадбирлар тўғрисида ахборот тарқатишда UNA томонидан кўрсатилаётган кўмак юқори баҳоланди. Бундан ташқари, Ўзбекистоннинг бой маданий ва тарихий меросга эга эканини ҳисобга олиб, мамлакат медиа-агентликларининг UNA билан ҳамкорлик қилиш учун кенг имкониятлар мавжудлиги таъкидланди. Шу ўринда UNA каби медиа-платформалар имкониятларидан фойдаланиш нафақат Ўзбекистон ва уюшма, балки ?ҲТга аъзо барча давлатлар манфаатларига хизмат қилиши қайд этилди.

Муҳаммад Абд Раббо Ал-Йамий UNAнинг ?ҲТга аъзо давлатларнинг асосий медиа-платформаси сифатидаги ролига, шунингдек, ислом ва медиа қадриятларига асосланган медиа соҳасини ривожлантиришга йўналтирилган истиқболга мўлжалланган узоқ муддатли режалари ҳақида батафсил маълумот берди. Унинг айтишича,  истиқболдаги вазифаларга шаффофлик, ўзаро ишонч, бағрикенглик, ирқий камситилишлар ва уларнинг ҳар қандай кўринишига қарши кураш ҳамда  бошқа замонавий таҳдидларни олдини олишга хизмат қиладиган медиа-маҳсулотларни тайёрлаш киради. У, шунингдек, UNA тузилмасини ислоҳ қилиш, уюшма фаолиятини оптималлаштириш, кўрсатилаётган хизматлар турини кенгайтириш, ?ҲТга аъзо мамлакатларнинг уюшмага қўшадиган ҳиссаларини янада кучайтириш режалари ҳақида сўзлаб берди.

Бундан ташқари, UNA бош директори миллий ахборот агентликлари вакиллари орқали ?ҲТга аъзо давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ўзаро ҳамкорлиги учун стратегик маслаҳатлар бериш имкониятлари ҳақида маълумот берди. UNA раҳбари Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (ЎзА) ва Ташқи ишлар вазирлигининг «Дунё» АА билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш муҳимлигини урғулади.

Муҳаммад Абд Раббо Ал-Йамий Ўзбекистон медиа-компаниялари ва UNA ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган қатор таклифларни, хусусан, ўзбек журналистлари учун амалий машғулотлар, медиа-тур ва бошқа қўшма лойиҳаларни ташкил этиш бўйича таклифларни илгари сурди.

Маълумот учун, UNA 1972 йилда ташкил этилган. Уюшмасининг асосий вазифаси ?ҲТ кундалик янгиликларини онлайн платформа орқали араб, инглиз ва француз тилларида кенг тарқатишдан иборат.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net