АҚШда ўзбек рақслари тарихи ва хореографияси бўйича икки ҳафталик тренинг ташкил этилди

11.09.2020 16:59

ВАШ?НГТОН, 11 сентябрь. / «Дунё» AА /. Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ўзбек маданияти ва санъатини оммалаштириш доирасида Американинг «Silk Road Dance Company» компанияси билан биргаликда миллий рақс санъатини ўргатиш бўйича «Central Asian Dance Camp 2020»  икки ҳафталик онлайн тренингини ташкил этди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирда АҚШнинг 11 штатидан вакиллар иштирок этди. Жумладан, Виржиния, Калифорния, Кентукки, Колорадо, Луизиана, Массачусетс, Мэриленд, Огайо, Колумбия округи, Теннесси ва Флорида каби минтақалар рақс ихлосмандлари икки ҳафта давомида ўзбек рақсидан сабоқ олди.

Ушбу тренингнинг Америка томонидан ташкилотчиси дунёга машҳур олим, «Silk Road Dance Company» раҳбари Лаурель Грей бўлди. У 1984 йил Америкада Ўзбекистон рақс ва маданият жамиятига асос солган, 1994 йилдан буён ҳар йили Марказий Осиё рақс лагерини ташкил этиб келади. Лаурель 1999 йил «Энг яхши этник раққоса», 2003 йил «Энг яхши хореография» халқаро мукофотлари билан тақдирланган.

— Марказий Осиё рақсларини ўрганиш бўйича ушбу маданий дастур 17 маротаба ўтказилди, — деди Лаурель Грей. — Бу сафарги тадбир алоҳида шароитда ташкил этилди. Яъни пандемия пайтидаги карантин чекловлари туфайли тренингни онлайн форматда ўтказдик. Одатда, миллий безак элементлари, бадиий буюмлар, анъанавий мато, деворда осилган сўзана, буларнинг барчаси иштирокчилар учун ҳақиқий Ўзбекистон муҳитини яратади. Бундан ташқари, рақсга тушишни ўрганаётганда, нафақат янги ҳаракатлар ёки алоҳида элементларни ўзлаштирасиз, балки ўзингиз учун янги маданият, турмуш тарзи, урф-одатларни ҳам кашф этасиз.

Миллий рақснинг ажойиб ижрочилари нафис маҳоратини намойиш этиш учун дастурга бутун умрини рақс санъатини ўрганиш ва ёш истеъдодларни тарбиялашга бағишлаган Ўзбекистон халқ артисти, таниқли хореограф Қодир Мўминов жалб қилинди. Таниқли санъат арбоби 60 йил давомида кўплаб бадиий жамоалар, шу жумладан «Ўзбекистон» давлат ашула ва рақс ансамблига раҳбарлик қилган.

Халқ раққоси таъкидлаганидек, миллий рақс халқнинг урф-одатлари, менталитети ҳақида сўзлаб теришга қодир. Рақс ва мусиқа наволари ҳамоҳанг тарзда ўзбек рақсининг шаклланиш йўли осон бўлмагани ва бугун соҳада қандай ўзгаришлар юз бераётганини намойиш қилади. «Агар маданиятлар  ва дунё халқлари бир уммон бўлса, ўзбек рақс маданияти ушбу уммонга қуйилаётган дарёга ўхшайди», деди Қ.Мўминов.

«Central Asian Dance Camp 2020» дастури доирасида ўзбек рақси тарихи бўйича маърузалар тингланди, Хоразм ва Бухоро рақс анъаналари бўйича амалий машғулотлар ўтказилди. Шунингдек, мамлакатимиз элчихонаси ва  Тамарахоним музейиги виртуал экскурсия ташкил этилди, дипломатик миссия ошпази томонидан миллий таом - палов тайёрлаш бўйича маҳорат дарси ўтказилди.

Хореографик дарслар америкалик иштирокчиларнинг назарий билимларини сифат жиҳатдан бойитди. Рақс элементларида ўзбек халқининг турмуш тарзини акс эттиришга алоҳида аҳамият берилди. Бундай тақдимотлар Ўзбекистон билан илк бор танишаётган ўзбек рақс санъатининг ёш бихлосмандлари учун жуда фойдалидир.

Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонасига виртуал саёҳат пайтида ўзбекистонлик дипломатлар афсонавий “Титаник” кемасининг ҳалок бўлган йўловчиларидан бирига тегишли бўлган дипломатик миссия биносининг ноёб тарихи ҳақида сўзлаб берди. Меҳмонлар ўзбек халқи бой маданияти ва санъатининг элчихона музейида сақланаётган намуналарини юқори баҳолади.

Элчихона ошпази томонидан тақдим қилинган гастрономик бренд — байрамона ўзбек паловини тайёрлаш жараёни тадбирларга бой дастурнинг қизиқарли саҳифаси бўлди. Анъанавий ўзбек таомини тайёрлашнинг нозик жиҳатлари ҳақида тадбир иштирокчиларига сўзлаб берилди.

Мамлакатимиз Маданият вазирлиги кўмагида машҳур ўзбек раққосаси Тамара хоним уй-музейига ташкил этилган виртуал саёҳат ҳам иштирокчиларда катта таассурот қолдирди. Тамарахоним нафақат раққоса, балки анъанавий ўзбек рақсининг ҳақиқий ислоҳотчиси бўлгани таъкидланди. Унинг фольклор қўшиқ ва рақс соҳасидаги тадқиқотлари ашула-рақс миниатюраси жанрини яратишга ёрдам берган. Санъаткор репертуаридан 80 дан ортиқ тилдаги ярим мингдан зиёд қўшиқ, миллий рақслар ва бошқа хореографик чиқишлар ўрин олган.

Тренинг иштирокчиларининг билимларини баҳолаш бўйича онлайн- концерт ташки этилди. Улар ўз чиқишларида ўзбек рақс мактабининг Қундуз Миркаримова, Рушана Султонова, ?соҳор Оқилов ва бошқа машҳур намоёндалари хореографик усулларидан фойдаланди, ёрқин миллий либосларда «Муножот», «Мустаҳзод», «Дилхирож», «Самарқанд ушшоғи», «Дарё тошқин» каби рақсларни ижро этди.

 «Central Asian Dance Camp 2020» дастури якунида Л.Грей ўз фикрларини изҳор қилди.

— Жаҳон ҳамжамияти, айниқса Ғарб дунёси вакиллари учун ўзбек рақслари янги, аммо жуда қизиқарли ва жозибали ҳисобланади, - деди у. - Америка Қўшма Штатларининг турли штатларида яшайдиган рақс ихлосмандлари ўзбек рақс санъатини ўрганишга катта қизиқиш билдирганига гувоҳи бўлдик. Мен ўзбек миллий рақсларини янада кенгроқ тарғиб қилишга аҳд қилганман. Ўзбекистонда яшаган вақтимда халқингиз менга катта ҳурмат ва меҳмондўстлик намуналарини кўрсатди. Устозларим Қизлархон Дўстмуҳамедова, Қодир Мўминов, Вилоят Оқилова, Галия ?змаилова менга бундай ноёб санъатнинг моҳияти ва гўзаллигини чуқурроқ англаб етишимга ёрдам берди. Рақс санъати анъаналари авлоддан авлодга ўтиши керак. Бошқа маданият вакиллари бўлган ёш қизларнинг ўзбек  рақсларини ўрганишга бўлган қизиқиши ғайриоддий туюлиши мумкин. Аммо улар ҳам, мен ҳам гўзаллик ва нозиклик олдида бош эгмай тура олмаймиз. Ушбу дастурни ташкил этишда менга ёрдам берган элчихона ходимлари ва барча-барчага самимий миннатдорлигимни билдираман.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net