АҚШда президентликка бўлажак сайловларда номзодларни илгари суриш бўйича қурултойлар турли шаклларда ўтказилади

25.06.2020 16:09

ТОШКEНТ, 25 июнь. /«Дунё» АА/Жорий йилнинг август ойида бўлиб ўтадиган АҚШ Демократик партияси қурултойида АҚШ президентлигига номзод кўрсатиш асосан виртуал режимда бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

"Соғлиқни сақлаш мутасаддилари билан COVID-19 пандемияси тўғрисида маслаҳатлашгандан сўнг, конгресс ташкилотчилари штатлар делегациялари Милуокига келмасликлари ҳақида қарор қабул қилди. Қайд этилишича делегациялар қурултойда масофадан туриб иштирок этишлари даркор", дея NBC телеканали маълумотига иқтибос келтиради Р?А “Новости” ахборот агентлиги.

Ўз навбатида, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг сайловолди штаби эса август ойида Флоридада инсон ҳароратини текшириш, ижтимоий масофани сақлаш, ниқоблар ва антибактериал воситаларни тарқатиш орқали партиянинг тўлиқ шаклдаги қурултойини ўтказишга тайёргарлик кўрмоқда, дейилади Р?А “Новости” хабарида.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net