АҚШ ва Канадада “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” хайрия тадбири ўтказилмоқда

29.05.2020 11:03

ВАШ?НГТОН, 29 май. /«Дунё» АА/. АҚШ ва Канадада “Биз Ўзбекистонга бефарқ эмасмиз” хайрия тадбири доирасида шу кунга қадар 60 минг АҚШ долларидан кўпроқ маблаг йиғилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Ўзбекистоннинг Вашингтондаги дипломатик ваколатхонаси ташаббуси ҳамда АҚШ ва Канададаги ўзбеклар диаспоравий уюшмалари кўмагида ўтказилмоқда. Мазкур акция Ўзбекистон аҳолисига коронавирус, шунингдек Бухоро ва Сирдарёда табиий офатлардан азият чекканларга ёрдам бериш учун ташкил этилди.

Унда, шунингдек, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси аъзолари, йирик бизнес, молия ва банк соҳалари вакиллари ҳам иштирок  этди. Маблағлар «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» жамоат фондининг махсус ҳисоб рақамига ўтказиб берилади.

29 май ҳолатига кўра, Америка Қўшма Штатларида 1 миллион 76 минг коронавирус ҳолати қайд этилган. Улардан 498 минг 725 нафари бутунлай соғайган. Ушбу вирус оқибатида вафот этганлар сони 103 минг 330 тага етган.

Канадада 88 минг 512 киши коронавирусга чалинган. Вирусдан бутунлай соғайганлар сони 46 840 тага етди. Ҳалок бўлганлар 8 минг 777 нафарни ташкил қилмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net