АҚШ конгрессмени: Америка Ўзбекистон Президентидан демократик қадриятларга асосланган ислоҳотларни илгари суришдаги етакчилик учун мин

15.10.2020 10:35

ВАШ?НГТОН, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Президент Шавкат Мирзиёевнинг БМТ Бош ассамблеясининг 75-юбилей сессиясидаги нутқи Америка қитъаси экспертлари диққат марказида бўлиб турибди, деб хабар берди «Дунё» АА.

Ўзбекистон элчихонаси маълумотига кўра, АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраиси, Техас штатидан сайланган конгрессмен-демократ Висенте Гонсалес давлатимиз раҳбарининг БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессиясидаги нутқи аҳамияти ҳақидаги фикр-мулоҳазаларини билдирган.

Конгрессмен Президент Шавкат Мирзиёев БМТ Бош Ассамблеяси сессиясидаги нутқини ўзбек тилида йўллаганини мамнуният билан қабул қилганини таъкидлаб, Ўзбекистон халқи мамлакат тарихида биринчи марта давлат раҳбари БМТ минбарида она тилида сўзлагани учун фахрланганига  ишонч билдиради.

Висенте Гонсалес коронавирус пандемияси кўплаб муаммоларни келтириб чиқаргани қарамасдан, Ўзбекистон вирус тарқалишини тўхтатиш бўйича изчил чора-тадбирлар кўрганини таъкидлади. Конгрессменнинг фикрига кўра, бугун дунё давлатлари бир-бири билан нақадар чамбарчаслигини чуқур ҳис қилмоқда ва улар умумий таҳдидларга қарши биргаликда курашиш ва иложи борича кўпроқ одамларнинг ҳаётини сақлаб қолиш учун ҳамкорлик қилиши керак.

АҚШ Конгрессидаги «Ўзбекистон бўйича кокус» ҳамраиси давлатимиз раҳбари ва Ўзбекистон халқини БМТ Бош Ассамблеясининг юбилей сессиясидаги муваффақиятли иштироки билан яна бир бор муборакбод этиб, Америка Президент Шавкат Мирзиёевдан демократик қадриятларга асосланган ислоҳотларни илгари суришдаги етакчилиги учун миннатдорлигини таъкидлади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net