AҚШ, Канада ва Aмерика қитъасининг бошқа давлатларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига

16.03.2020 16:15

ТОШКЕНТ, 16 март. /«Дунё» АА/. Мамлакатимизнинг AҚШдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, коронавируснинг Ўзбекистон ҳудудига кириб келишидан сақланиш мақсадида «Uzbekistan Airways» акциядорлик жамияти авиакомпанияси 2020 йил 16 мартдан бошлаб «Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент» йўналиши бўйича мунтазам рейсларни вақтинча тўхтатди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Элчихона мазкур даврда AҚШдан Ўзбекистонга боришни режалаштирган фуқароларига ўз сафарларини кейинроққа қолдиришни ва авиачипталарни қайтадан бронлаштиришни тавсия қилди. Чипталарни қайтаришда «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси томонидан рейсларни бекор қилиш даври учун жарималар олинмайди. Ўзбекистон фуқаролари эса ватанга қайтишгач, 14 кунлик карантинга жойлаштирилади.

AҚШда коронавирус тарқалиши борасидаги вазиятнинг кескинлашиши ва мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилиниши муносабати билан, Ўзбекистон фуқароларига фавқулодда зарурат бўлмаса, AҚШга бориш тавсия этилмайди.

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонасига борувчилар ўртасида коронавирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида консуллик-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш масофадан туриб (шахсан мурожаатсиз), шунингдек, почта хизмати орқали ёзишмалар юбориш йўли билан амалга оширилади, аризачиларнинг шахсан ҳозир бўлишини талаб қиладиган ҳужжатлар бундан мустасно (ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги маълумот элчихонанинг “uzbekistan.org” ва Бош консулхонанинг “www.uzbekconsulny.org” веб-сайтларида жойлаштирилган).

Айни пайтда диаспора ташкилотлари ва ватандошлар билан доимий алоқа ўрнатиш ва уларни қўллаб-қувватлаш мақсадида элчихона ва Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхона томонидан доимий фаолият юритадиган «?шонч телефонлари» ташкил қилинди.

2020 йил 15 март ҳолатига кўра, мамлакатимиз элчихоналари аккредитация қилинган хорижий давлатлардаги Ўзбекистон фуқаролари ўртасида коронавирус инфекциясини юқтирганлар қайд этилмаган.

Элчихона Ўзбекистон фуқароларидан юқорида келтирилган барча масалалар бўйича қуйидаги маълумотлар орқали боғланишни сўрайди:

Ўзбекистоннинг Вашингтон шаҳридаги элчихонаси:

Манзил: 1746 Massachusetts Avenue, N.W. Washington, D.C. 20036;

Телефон: (202) 887-5300, Faks: (202) 293-6804;

Электрон манзил: info.washington@mfa.uz.

Консуллик бўлими:

Телефон (202) 887-5300 (ext. 1), Faks: (202) 202-9633;

Электрон манзил: consul.washington@mfa.uz;

Телеграм канал: @ElchixonaUZ;

Фахриддин Мўминов, мобил телефон/телеграм: (202) 251-8298).

Ўзбекистоннинг Нью-Йорк шаҳридаги Бош консулхонаси:

Манзил: 630 3rd Avenue, 5th floor, New York, 10017;

Телефон: (212) 754-7403, (212) 754-6178;

Электрон манзил: info@uzbekconsulny.org;

Телеграм канал:https://t.me/consulNY;

1. Улуғбек Aхмедов, мобил телефон/телеграм: +1 917 539-4664;

2. Қаҳрамон Далимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4406;

3. Фарҳод Aзимов, мобил телефон/телеграм: +1 347 217 4404

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net