AҚШ ?нтерпол миллий марказий бюроси раҳбари Ўзбекистонда

28.02.2020 10:48

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. ?нтерполнинг Ўзбекистон Республикасидаги Mиллий марказий бюроси ташаббуси билан AҚШнинг ?нтерпол миллий марказий бюроси раҳбари Уейн Салзгабер бошчилигидаги делегация мамлакатимизда бўлиб турибди. Ташриф доирасида делегация аъзолари ва Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Aзиз Tошпўлатов ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Учрашувда халқаро терроризм, кибержиноятчилик, одам савдоси ҳамда жиноятчиликка қарши курашда икки томонлама ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди. ?нтерпол доирасида Ўзбекистон ва AҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги муносабатни ташкил қилиш юзасидан фикр алмашилди.

Қўшма ихтисослаштирилган ўқув машғулотларини AҚШнинг етакчи ахборот-таҳлил марказлари базасида ташкил қилиш масаласи кун тартибига кўра кўриб чиқилди.

Меҳмонлар, шунингдек, ички ишлар вазирининг ўринбосари — Tошкент шаҳар ?чки ишлар бош бошқармаси бошлиғи, генерал-майор Рустам Жўраев билан ҳам музокаралар ўтказди. 

Тошкент шаҳар ??ББ бошлиғи «Хавфсиз шаҳар» концепцияси ва патрул хизмати доирасида бошқа органлар билан ҳамкорлик тўғрисида айтиб берди.

Делегация аъзоларига юртимиздаги ?чки ишлар органлари томонидан хизмат кўрсатиш шартлари, қидирувдаги шахсларни аниқлашга имкон берадиган технологиялардан фойдаланиш, вазирлик тизимидаги махсус куч тузилмалари ва замонавий техник воситалар намойиш этилди.

Маълумот ўрнида, Халқаро жиноят полицияси ташкилоти – ?нтерпол дунёдаги йирик халқаро полиция ташкилотидир.

АҚШ делегацияси сафар давомида Самарқандда бўлиб, вилоят ?чки ишлар бошқармаси раҳбарияти билан музокаралар ўтказиб, шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари билан танишиши режалаштирилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net