АОКАда оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда режалаштирилган лойиҳалар йўл харитаси муҳокама қилинди

05.11.2020 10:06

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Кеча Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда йил давомида режалаштирилган тадбирлар мужассамлашган лойиҳа муҳокамасига бағишланган учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Унда Агентлик раҳбарияти, соҳа мутахассислари, ташкилот ва идоралар матбуот котиблари, журналистлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Тадбирда АОКА директори Асаджон Ходжаев иштирокчиларга лойиҳа тўғрисида тушунтириб ўтди ҳамда Агентлик олдига қўйилган вазифалар моҳияти ҳақида сўзлаб берди.

 Айтиш керакки, мазкур дастур лойиҳаси уч асосий блокдан иборат:

- Оммавий ахборот воситалари ва давлат ҳокимияти органлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш;

- Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни кучайтириш юзасидан  ташкилий, таркибий ва иқтисодий  чора-тадбирлар;

- Оммавий ахборот воситалари соҳасида кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштириш.

Лойиҳага мувофиқ, мазкур масалаларни босқичма-босқич ҳал этиш орқали мамлакатда очиқлик сиёсати, ОАВни қўллаб-қувватлаш, соҳага муносиб кадрларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш таъминланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net