Анонс: Бугун Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуднинг 538 йиллигига бағишланган халқаро илмий конференция бўлиб ўтади

12.02.2021 09:57

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /«Дунё» АА/.  Бугун соат 14.00 да буюк шоҳ ва мумтоз шоир  Бобур   таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан «Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва меросини дунё миқёсида ўрганиш»  мавзусида халқаро онлайн-конференция бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Халқаро онлайн илмий-амалий конференция Ўзбекистон Миллий гвардияси томонидан  ?чки ишлар, Ташқи ишлар вазирликлари ва  Халқаро Бобур фонди кўмагида ташкил этилмоқда.

Анжуманда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятига қўшган ҳиссаси билан билан бирга унинг  давлат арбоби ва саркарда  сифатидаги хусусиятлари  ҳақида сўз юритилади.   Таъкидлаш керакки,  Бобур давлатчилик тарихида юксак билим ва ақл заковатли шахс сифатида ўзидан ном қолдирди.  Шу сабабли Заҳириддин Муҳаммад Бубур шахси ва мероси бугунги кунга қадар халқаро жамотчилик, хусусан илмий, академик доиралар вакиллари ва сиёсатшунослар диққат марказида бўлиб келмоқда.

 Халқаро форум  дастуридан ўзбек бобуршунослари билан бир қаторда Франциянинг Лувр музейи, Ҳиндистондаги Рампур Ризо кутубхонаси, Туркиянинг Кожаэлий университети, Озарбайжоннинг Боку давлат университети, Россия Миллий академиясининг Тилшунослик институти  ва бошқа ташкилотларнинг етакчи тарихчи олимларининг Бобур ва бобурийлар мероси ҳамда давлатчилик асослари ҳақидаги маърузалари ўрин олган.

Конференция Zoom дастури орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net