Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича келишув имзоланди

02.03.2020 12:08

ТОШКЕНТ, 2 март /«Дунё» АА/. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигида Жанубий Кореянинг Кукмин университети вице-президенти О Сеонг Хони билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вазирлик манбасига таяниб.

Учрашув давомида Ангрен шаҳрида Кукмин университетини очиш бўйича дастлабки келишув имзоланди.

Янги ташкил этиладиган олий таълим муассасасида муҳандислик, электрон муҳандислик ва информатика, ахборот хавфсизлиги, архитектура, дизайн, бизнес бошқаруви каби йўналишлар бўйича таълим берилиши кўзда тутилган.

Қайд этиш жоиз, Кукмин университетига 1946 йилда асос солинган. Бугунги кунда ушбу олий ўқув юртида 15 та факультет мавжуд.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net