Андижон вилоятига Қирғизистон делегацияси ташриф бурди

08.07.2021 12:00

ТОШКЕНТ, 8 июль. /«Дунё» АА/. Туризм ва спорт вазирлигининг маълумотига кўра, Андижон вилоятига Кирғизистон кинематография департаменти раҳбари М.Бектаналиев бошчилигидаги соҳа ижодкорлари ташриф буюрди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Меҳмонларни “Дўстлик” чегара постида Андижон вилояти ҳокими ўринбосари А.Максумов  кутиб олди.

Делегация аъзолари Андижон шаҳрида жойлашган эътиборга молик жойлар ҳамда музейларни кўздан кечирди.

Куннинг иккинчи ярмида  икки давлат вакиллари ўртасида келгусида ҳамкорликда амалга оширилиши режалаштирилаётган лойиҳалар юзасидан муҳокама бўлиб ўтди. Хусусан, Андижон вилоятида турли фильмларни тасвирга  олиш, Қирғизистон киноси кунларини ўтказиш, қўшни давлат шаҳарларида эса Ўзбекистон киноси кунларини ташкил этишга келишиб олинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net