Анадолу агентлиги: ишбилармон доиралар вакиллари Ўзбекистон раҳбариятининг экспортни қўллаб-қувватлаш борасидаги қадамларини олқишламо

30.05.2020 11:04

АНКАРА, 30 май. /«Дунё» АА/. Туркиянинг етакчи оммавий ахборот воситаси — «Анадолу» ахборот агентлиги ушбу мамлакат жамоатчилигини Ўзбекистондаги сўнгги воқеалар ҳақида мунтазам равишда хабардор қилиб бормоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Туркиядаги элчихонаси маълумотларига кўра, агентлик веб-сайтида коронавирус пандемияси даврида Ўзбекистон ҳукуматининг иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларига бағишланган «?шбилармон доиралар вакиллари Тошкентнинг экспортни қўллаб-қувватлаш бўйича қадамларини олқишламоқда» сарлавҳаси остида мақола жойлаштирилди.

Мақолада Ўзбекистон ҳукумати март ойидан бошлаб маҳаллий компанияларни қўллаб-қувватлаш бўйича қатор қарорлар қабул қилди, шу жумладан экспорт қилувчиларнинг транспорт харажатларининг бир қисми қопланаётганига алоҳида эътибор қаратилган.

Таъкидланишича, Ўзбекистоннинг экспорт қилувчи компаниялари республика ҳукуматининг янги коронавирус инфекцияси пандемиясидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни қўллаб-қувватлаш чораларини олқишламоқда. ?лгари, ушбу қоида фақат темир йўл транспорти харажатларига нисбатан қўлланилган бўлса, 1 апрелдан бошлаб эса юкларни автомобиль ёки ҳаво транспортида экспорт қилувчиларга ҳам тадбиқ этилди, дейилади мақолада.

«Ҳукуматнинг қарори нафақат экспорт ҳажмининг пасайишини олдини олишга, балки мамлакатга молиявий ресурслар оқимини сақлаб қолишга ёрдам беради. Субсидиялар мамлакат экспортининг салмоқли қисмини ташкил этадиган мевалар, сабзавотлар, тўқимачилик ва трикотаж буюмларини етказиб беришга йўналтирилди», деб ёзади «Анадолу» агентлиги.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net