Америкаликларнинг никоҳи Регистон майдонида қайд этилди

05.07.2022 17:47

Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида АҚШ фуқаролари Маршалл Майер и Эбру Жан никоҳдан ўтди.

Туркияда туғилган Эбру илк учрашувга Маршаллдан велосипедда келишни сўрайди ва улар биргаликда узоқ сайр қилишади. Сўнгра Эбру Брайтон-Бич шаҳрида ўзбек таомлари тайёрланадиган “Nargis Café” ресторанида ўтиришни таклиф қилади. Маршалл ҳам ўзбек ошхонаси таомларини севиб тановвул қилиши сабабли улар бу ерда мароқли ҳордиқ чиқариб, ўзларининг келажаги ҳақида суҳбатлашишади.

Бу воқеа икки йил олдин 4 июль куни содир бўлганди ва бу уларнинг ҳаётидаги унутилмас сана бўлиб қолди.  ?кки йил давомида улар биргаликдаги ҳаёти учун мустаҳкам замин ҳозирлади, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйди. Ҳатто, Туркияда зайтун боғи сотиб олишди ва шу йилнинг сентябрь ойида ўтказиладиган никоҳ тўйида меҳмонларга ана шу боғ зайтунидан тайёрланган маҳсулотларни совға қилиш ниятида.

Маршалл ва Эбру уларнинг севги тарихи ўзбек ошхонасидан бошлангани учун никоҳ маросимини қаерда ўтказишни узоқ ўйлашмади, Самарқанд шаҳридаги Регистонни танлашди ва севишганлар бундан жуда хурсанд. 

–Самарқанд – абадийлик тимсоли, бизнинг муҳаббатимиз ҳам абадий бўлади, – дейди янги оила эгалари.

АҚШ фуқароларининг никоҳини Самарқанд шаҳар никоҳ уйи ходимлари қайд этди.

Ғ.Ҳасанов, ЎзА

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net