Америкалик мутахассис “STEAM” дастури бўйича семинар ўтказди

09.03.2020 18:11

САМАРҚАНД, 9 март. /«Дунё» АА/. АҚШнинг Вермонт штати “Charlotte Central” мактаби ўқитувчиси Аллан Миллер жорий йилнинг 28 январидан 7 март кунига қадар таълимда “STEAM” ёндашув ва халқаро баҳолаш дастурлари бўйича Самарқандда маҳорат дарслари ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири вилоят халқ таълими бошқармаси манбасига таяниб.

Амалий машғулотлар Халқ таълими вазирлиги таклифига биноан Самарқанд вилояти халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва улар малакасини ошириш ҳудудий марказида, туманлардаги умумтаълим мактабларида ташкил этилди.

Хабарда келтирилишича, куни кеча Аллан Миллер семинарларни якунлаган ва маҳорат дарсларида фаол иштирок этган 40 нафар ўқитувчига сертификатлар топширилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net