Америкалик эксперт Ўзбекистонда ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия қабул қилиниши юзасидан муносабат билдирди

28.06.2020 11:59

НЬЮ-ЙОРК, 28 июнь. /«Дунё» АА/. Марказий Осиё бўйича нуфузли америкалик эксперт, Нью-Йорк университетининг Халқаро ҳамкорлик маркази директори ўринбосари Барнетт Рубин мамлакатимизда ?нсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегия қабул қилинишининг аҳамияти юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

– Сўзим аввалида Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича миллий стратегиянинг қабул қилиниши каби муҳим ва аҳамиятли воқеа тўғрисида фикр билдириш имкониятини тақдим этгани учун “Дунё” ахборот агентлигига миннатдорлик изҳор қилмоқчиман. Менимча, стратегиянинг қабул қилиниши муҳим қадам ҳамда Ўзбекистон халқи манфаатлари ва интилишларга тўлиқ жавоб беради.

?шончим комилки, ушбу ҳужжат парламент, Президент девони, барча давлат органлари ва бошқа институтларнинг фаол ҳаракатини кучайтиради. Бу амалий янги механизмларни ишлаб чиқишга ёрдам беради.

Халқаро тажрибага кўра, инсон ҳуқуқларига оид вазиятни мониторинг қилишда нодавлат ташкилотларининг аҳамияти муҳимдир. Умид қиламанки, стратегиянинг қабул қилиниши билан Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлиги ҳуқуқини янада кучайтириш чоралари давом этади, чунки ушбу жиҳатлар нафақат шу ҳуқуқларнинг ўзи, балки умуман инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида ҳам муҳимдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net