Алберто Туркстра: Ўзбекистоннинг ?ҲКга сайланиши унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барқарор саъй-ҳаракатлари эътирофидир

15.10.2020 10:33

БРЮССЕЛЬ, 15 октябрь. /«Дунё» АА/. Европа Осиё тадқиқотлари институти дастур директори Альберто Туркстра  БМТ Бош ассамблеясининг 75-сессияси доирасида ўтказилган сайловларда Ўзбекистоннинг БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича Кенгаши (?ҲК) аъзолигига сайлангани юзасидан ўзининг муносабатини билдирди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

- Ўзбекистоннинг ўз тарихида биринчи марта БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашига сайланганини мамлакат раҳбарияти томонидан сўнгги йилларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида қонунчилик ва институционал базани мустаҳкамлаш, шу жумладан ёшлар ва хотин-қизлар ҳуқуқларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда олиб борилаётган ишларнинг эътирофи, деб баҳолаш керак, - деди мутахассис. - Хусусан, жорий йил Президент Шавкат Мирзиёев томонидан тасдиқланган ?нсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия ва уни амалга ошириш бўйича «Йўл харитаси» мамлакатнинг ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларини такомиллаштиришга қаратилган.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг сайланиши пахта далаларида болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича ташланган амалий қадамлар тан олинганининг белгисидир.

Бундан ташқари, Ўзбекистон сўнгги йилларда, жумладан, 2018 йил Самарқандда Осиё инсон ҳуқуқлари форуми ва жорий йил август ойида бутун дунёдан 1000 дан зиёд олим ва эксперт иштирокида бўлиб ўтган ёшлар ҳуқуқларига бағишланган Самарқанд онлайн-форуми каби  инсон ҳуқуқларига бағишланган кенг миқёсли форумларни ташкил этиб, катта тажриба тўплади.

Ўзбекистоннинг ?ҲКга сайланиши унинг инсон ҳуқуқлари соҳасидаги барқарор саъй-ҳаракатлари эътирофи, уларнинг мамлакатда ва халқаро миқёсда тан олинишидир. Ушбу тажриба келажакда Ўзбекистонга ички ва ташқи сиёсатнинг барча жабҳаларида инсон ҳуқуқларига риоя қилишга ёрдам беради. Ўзбекистонга катта умидлар боғланган ва мамлакат бу борада барча имкониятларни ишга солишига ишонамиз.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net