Альберт ТУРКСТРА: Президент Мурожаатномасидаги ташаббуслар минтақа учун яқин давр мобайнидаги муҳим воқеликдир

30.01.2020 10:04

БЕЛЬГ?Я, 30 январь. /“Дунё” АА/. Европа институтининг Осиё тадқиқотлари мувофиқлаштирувчиси Альберт ТУРКСТРА Президентимиз Мурожаатномаси бўйича “Дунё” АА мухбирига интервью берди:

– Марказий Осиё, хусусан, Ўзбекистондаги ўзгаришларни диққат билан кузатяпмиз. Ўзбекистон Республикаси Президентининг мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномаси нафақат мамлакат, балки минтақа учун яқин давр мобайнидаги муҳим воқеликдир.

Мурожаатномада илгари сурилган ташаббуслар Ўзбекистонда Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишни навбатдаги босқичга олиб чиқади.

Бу йил мамлакатда ?лм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили деб эълон қилиниши мамлакатда рақобатбардош иқтисодиётни барпо этиш учун замин яратади. Ёшлар, шу жумладан, олий ўқув юртлари битирувчилари учун янги иш ўринлари яратишни кафолатлайди.

Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда рақамли иқтисодиётга ўтиш бўйича саъй-ҳаракатларнинг жадаллаштирилиши Европа ?ттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегиясига тўлиқ мос келади. Зеро евроиттифоқ  иқтисодиётни рақамлаштиришни ўз сиёсатининг муҳим унсури деб билади.

Президент мамлакатдаги камбағаллик билан боғлиқ ҳолат ҳақида гапириб, қишлоқ жойларида аҳоли турмуш шароитини яхшилашга тўхталди. ?қтисодий ривожланиш даврида шаҳар ва қишлоқ жойлари ўртасидаги тафовутни имкон қадар камайтириш борасидаги ана шундай қадамлар эътирофга сазовор.

Фуқаролик жамиятини ривожлантириш ва мамлакат ҳаётида фаол иштирок этаётган оммавий ахборот воситалари ролини ошириш билан боғлиқ ташаббуслар биз учун ҳам муҳимдир. Чунки, бу давлат ва фуқаролик жамияти ўртасида ҳамкорликни ривожлантириш бўйича БМТ Барқарор ривожланиш мақсадларига мосдир.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net