Аҳолининг кам таъминланган қатламлари учун ҳуқуқий ҳужжатларни юрист иштирокисиз тайёрлаш имконини берувчи «Legal Tech» платформаси ишга туш

10.01.2022 09:55

ТОШКЕНТ, 10 январь. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Президентининг «Янги Ўзбекистоннинг 2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси тўғрисида»ги фармони лойиҳасида адвокатура институтининг инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдаги салоҳиятини тубдан ошириш, шунингдек, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг малакали ҳуқуқий хизматларга бўлган талабини тўла қондириш вазифалари кўзда тутилмоқда, деб хабар қилмоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, адвокатура институтини тўлақонли ўзини ўзи бошқариши тизимига ўтказиш, Адвокатлар палатаси бошқарув органларининг адвокатлар ҳамжамияти олдидаги ҳисобдорлигини кучайтириш, тизимга ёш малакали кадрларни жалб этиш режалаштирилмоқда.

Шунингдек, адвокатлар малакасини ошириш тизимининг замонавий ва самарали механизмлари ҳамда институционал асослари шакллантирилади.

Адвокатлик фаолиятига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш орқали ортиқча бюрократия ва қоғозбозликка чек қўйиш, судлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа давлат идоралари билан электрон ҳужжатлар алмашинуви йўлга қўйилади.

Жумладан, бепул ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш кўламини кенгайтириш, нотариат ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органларининг хизматларидан оворагарчиликсиз, шу жумладан, масофадан туриб ва «ягона дарча» тамойили асосида фойдаланишни таъминлаш бўйича ўзгаришлар ушбу лойиҳада ўз ифодасини топган.

Давлатимиз раҳбари фармони лойиҳасининг 20-мақсадида эса фаол фуқаролик жамиятини ривожлантириш ҳамда фуқаролар ўртасида қонунга ҳурмат ва итоат қилиш ҳиссини шакллантиришга оид таклифлар ҳам ўрин олган.

Ушбу бандда аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борада давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва таълим ташкилотлари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини йўлга қўйиш билан боғлиқ таклифлар назарда тутилган.

Жумладан, шу мақсадда тадбиркорлар ва аҳоли, айниқса, унинг кам таъминланган қатламлари учун ҳуқуқий ҳужжатларни юрист иштирокисиз тайёрлаш имконини берувчи «Legal Tech» платформасининг ишга туширилиши қайд этилган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net