Афғонистон матбуоти икки қўшни давлат ҳамкорлиги мавзусини кенг ёритмоқда

15.01.2021 12:38

КОБУЛ, 15 январь. /«Дунё» АА/. Афғонистон оммавий ахборот воситалари Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлатимиз раҳбари томонидан халқаро минбарларда минтақа хавфсизлигини таъминлаш бўйича илгари сурилаётган ташаббусларни кенг ёритиб келмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Хусусан, Ўзбекистон Сенати Раисининг биринчи ўринбосари Содиқ Сафоев томонидан Халқаро пресс-клубнинг 30 декабрь кунги сессиясида икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик муносабатлари ҳақида айтилган фикрлар қатор босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида чоп этилди.  

«RTA Uzbek» телерадиоканали С.Сафоев фикр-мулоҳазаларини Facebookдаги саҳифасига жойлаштирди.

«Афғонистон ва Ўзбекистон муносабатларини ривожлантиришдан мақсад, асосан икки мавзу, яъни хавфсизлик ва иқтисодиёт масалаларига қаратилган. Афғонистондаги тинчлик масаласи, террорчи гуруҳларга қарши курашиш Ўзбекистон учун муҳим масала», - деб қайд этилади хабарда.

Бундан ташқари, трансафғон коридорининг ишга туширилиши Ўзбекистон ички бозорларида нарх-наволарнинг арзонлашишига сабаб бўлиши маълум қилинди, деб ёзади манба.

Шунингдек, Афғонистондаги «Heart of Asia» ва «Maseer» газеталари, Afghanistantoday.net веб-саҳифаси ва бошқа оммавий ахборот воситалари ҳам ўз ўқувчиларига ушбу мавзуда материаллар ҳавола қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net