Афғонистон, Эрон, Япония ва ?талияга авиақатновлар вақтинча бекор қилинди

02.03.2020 14:52

ТОШКЕНТ, 2 март. /“Дунё” АА/. “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб коронавирус авж олиши, Ўзбекистон ҳудудида вирус тарқалишининг олдини олиш мақсадида Япония, ?талия, Афғонистон ва Эронга бўлган қатновларнинг вақтинча тўхтатилишини маълум қилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири авиакомпания матбуот хизмати хабарига асосланиб.

Бундан ташқари хабарда Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда, авиакомпаниянинг барча рейсларида юқори хавфсизлик чоралари жорий этилгани, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси давлат чегарасини кесиб ўтувчи шахслар санитария-карантин тадбирлари ва тиббий-санитария назоратларидан ўтказилаётгани қайд этилади.

Бундан аввал “Uzbekistan Airways” 1 мартдан бошлаб Жанубий Кореяда коронавирус авж олиши сабаб Сеулга бўлган қатновларни вақтинча тўхтатгани маълум қилинганди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикасига юқумли касалликлар, жумладан, “COVID-19” коронавирус инфекциясини кириб келишини олдини олиш мақсадида, бугунги кунда давлат чегараларида 53 та санитария-карантин пунктлари (СКП) фаолият кўрсатиб келмоқда.

Айни пайтда коронавирусни аниқлаш учун Ўзбекистонга 2 минг 500 та синов тизимлари берилган. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумотига кўра, беморлар таҳлилларини Буюк Британия, Нидерландия ва Германияда жойлашган халқаро лабораторияларга юбориш имконияти мавжуд.

Бундан ташқари, Ўзбекистон томони AҚШ Касалликларни назорат қилиш ва профилактика маркази билан музокаралар олиб борилди. Aмерикаликлар Ўзбекистонга 1 минг 500 синов тизимини тақдим этишга ёрдам беришга тайёр эканликларини билдиришган.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net