Афғонистон элчиси Қурбон ҳайити муносабати билан байрам табриги йўллади

29.07.2020 09:49

ТОШКЕНТ, 29 июль. /«Дунё» АА/. 31 июль – Қурбон ҳайити байрами муносабати билан хорижий давлатларнинг Ўзбекистондаги элчилари байрам табрикларини йўлламоқда.

Аҳмад Холид ЭЛМ?Й, Афғонистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси:

— Афғонистон ?слом Республикаси раҳбарияти ва Афғонистон элчихонаси номидан Ўзбекистон раҳбариятини, дўст ва биродар Ўзбекистон халқини кириб келаётган муборак байрам – Қурбон ҳайити билан чин юракдан муборакбод этаман. Ушбу саодатли кунларда мўмин-мусулмонлар дуо-илтижолари қабул бўлишини, савоб амалларимиз эса ижобат бўлишини ҳамда Ўзбекистон ва Афғонистонда тинчлик ҳукм суришини, халқларимиз ҳаёти фаровон бўлишини тилаб қоламан.

Аллоҳ таолодан Ўзбекистондаги тинчлик, осойишталик ҳар доим барқарор бўлишини сўрайман. Коронавирус балосидан тезроқ халос бўлишимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин.

Яна бир бор Қурбон ҳайити байрами барчамизга муборак бўлсин!

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net