Aфғонистон бўйича махсус вакил ?сматулла ?ргашев Ҳиндистон элчиси билан учрашди

17.03.2020 20:05

ТОШКЕНТ, 17 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Aфғонистон бўйича махсус вакили ?сматулла ?ргашев Ҳиндистон Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Сантош Жа билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Учрашувда элчи ҳозирги пайтда коронавирусга қарши курашнинг долзарблигини таъкидлаб, Ҳиндистон томони кўраётган хавфсизлик чоралари тўғрисида маълумот берди, шунингдек, ушбу йўналишда Ўзбекистон билан яқиндан ҳамкорликка тайёр эканини билдирди.

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон ва Ҳиндистоннинг афғон муаммосини ҳал этиш борасидаги саъй-ҳаракатлари, Aфғонистонда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигининг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Ҳиндистон томони Aфғонистонда узоқ муддатли ва барқарор тинчлик ўрнатишда бундан кейин ҳам фаол кўмаклашишга тайёрлигини қайд этди.

Шу билан бирга, мулоқот давомида Термиз шаҳридаги Aфғонистон фуқароларини ўқитиш Таълим марказини зарур тиббий ускуналар билан жиҳозлаш, қисқа муддатли курсларни ташкил этиш, Сурхондарё вилоятидаги тиббиёт муассасаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш ва Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма лойиҳаларини амалга оширишга оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net