Афғонистон бўйича Махсус вакил АҚШ элчиси билан онлайн музокара ўтказди

21.05.2020 13:24

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили ?сматулла ?ргашев 20 май куни Америка Қўшма Штатларининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Даниэл Розенблюм билан видеоконференцалоқа шаклида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Ташқи ишлар вазирлиги манбасига асосланиб.

Мулоқот чоғида турли соҳаларда икки томонлама ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва истиқболлари кўриб чиқилди, шунингдек, Афғонистондаги ҳозирги вазият юзасидан фикр алмашилди.

Суҳбат давомида энергетика, транспорт-коммуникация ва бошқа соҳаларда турли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш бўйича Ўзбекистон ва Афғонистон ўртасидаги ҳамкорликнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net