Адлия вазири Русланбек Давлетов Япониянинг мамлакатимиздаги элчиси билан учрашди

28.02.2020 11:53

ТОШКЕНТ, 28 февраль. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Русланбек Давлетов Япониянинг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фужияма билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Русланбек Давлетов меҳмонларга вазирликнинг асосий фаолият йўналиш ва вазифалари, мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, Япония билан узоқ истиқболли ҳамкорликни кенгайтириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўзлаб берди.

Элчи Ўзбекистон билан Япония ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги босқичида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади. Мамлакатда ҳуқуқий ислоҳотлар доирасида вазирлик томонидан бажарилаётган ишлар ижросига кўмак беришга тайёр эканини билдирди.

Музокараларда икки давлат Адлия вазирликлари ўртасида имзоланган меморандум доирасида ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Якунда адлия соҳасидаги шерикликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net