28 январь куни Қирғизистон Президентининг инаугурация маросими бўлиб ўтади

27.01.2021 10:44

ТОШКEНТ, 27 январ. /«Дунё» АА /. Эртага Бишкекда Қирғизистоннинг сайланган Президенти Садир Жапаровнинг инаугурация маросими бўлиб ўтади, деб хабар берди «Дунё» АА мухбири.

«Кабар» давлат агентлиги Қирғизистон Президенти девони раҳбари Суюнбек Касмамбетовнинг сўзларига таяниб маълумот беришича, инаугурация маросимига жамоатчилик вакиллари, олимлар, ҳукумат аъзолари, Олий суд, Конституциявий палата, дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари, сиёсатчилар, халқ ёзувчилари, халқ артистлари, парламентнинг собиқ спикерлари, собиқ бош вазирлар, собиқ президентлар, муддатидан олдин ўтказилган президент сайловида ўз номзодини қўйганлар ва Қирғизистонда рўйхатдан ўтган халқаро ташкилотлар вакиллари таклиф этилди.

«?наугурация маросимига бошқа давлатларнинг Президентлари таклиф қилинмади, чунки бу ички воқеа, бу, шунингдек, эпидемиологик вазият билан ҳам боғлиқ», деди Президент девони раҳбари.

11 январь куни Президент Шавкат Мирзиёев Садир Жапаровни 10 январь куни бўлиб ўтган Президент сайловидаги ишончли ғалабаси ҳамда Қирғизистон Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича референдумнинг муваффақиятли ўтказилгани билан чин дилдан табриклади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net