20 июль куни 562 ҳолатда касаллик қайд этилди

21.07.2020 15:01

ТОШКЕНТ, 21 июль. /“Дунё” АА/. Мамлакатимизда 20 июль куни 562 ҳолатда коронавирус касаллиги қайд этилди. Шундан 63 нафари Карантин муассасаларида, 499 нафари коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига асосланиб.

Шу билан бирга, 20 июль куни Тошкент шаҳрида 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Аввал хабар қилинганидек, 20 июль куни Тошкент шаҳри, Самарқанд, Андижон, Бухоро ҳамда Жиззах вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида 184 нафар бемор соғайди.

Ҳозирги вақтда касаллик қайд этилган жами 17 минг 314 нафар бемордан 9 минг 463 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 55 фоизни ташкил этмоқда.

Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 7 минг 760 нафар бемордан 79 нафари оғир, 29 нафари эса ўта оғир аҳволда.

Мамлакатимизда уй карантинида 62 минг 361 нафар, стационар карантинда эса 24 минг 628 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net