2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясида ташқи алоқаларимиз географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилмоқда

03.01.2022 11:05

ТОШКЕНТ, 3 январь. /«Дунё» АА/. 2022-2026 йилларда Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясидаги «Йўл харитаси» лойиҳасида анъанавий ҳамкорларимиз билан муносабатларни янада ривожлантириш, ташқи алоқаларимиз географиясини кенгайтиришга устувор аҳамият қаратилиб, иқтисодий дипломатияни кучайтириш вазифалари назарда тутилмоқда, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири

 Лойиҳада олий даражадаги ташрифлар орқали Европа мамлакатлари билан ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш масалалари қайд этилган.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари моддий-техника базаси мустаҳкамланади, чет элларда мамлакатимизнинг янги дипломатик ваколатхоналари очилади.

Миллий манфаатларни илгари суриш ва ҳимоя қилишда иқтисодий дипломатия самарадорлиги янада оширилади ва уни фаоллаштириш чора-тадбирлари кўрилади.

Шунингдек, Осиё-Тинч океани минтақасидаги анъанавий стратегик шериклар (Хитой, Корея Республикаси, Япония) билан ҳамкорлик янада кенгайтирилади.

Осиё-Тинч океани мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини оширилади.

АҚШ, Канада ва Америка мамлакатлари билан стратегик ва ҳар томонлама ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамланади. Шунингдек, АҚШ ишбилармон доира вакиллари билан инвестицион, экспорт ва илғор технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кучайтириш назарда тутилмоқда.

Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка минтақасидаги ҳамкорлар (Саудия Арабистони, БАА, Кувайт, Қатар, Покистон, Ҳиндистон, Эрон) билан мавжуд алоқаларни янада кенгайтириш  бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилади.

Араб давлатлари (БАА, Саудия Арабистони, Кувайт, Қатар, Миср) билан сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро ҳамкорлик жадаллаштирилади.

Лойиҳада Ўзбекистоннинг Афғонистон билан кўп қиррали муносабатларини ривожлантириш ва унинг ижтимоий-иқтисодий тикланишига кўмаклашиш бўйича вазифаларни кенгайтириш кўзда тутилмоқда.

Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта Шарқ ва Африка мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатураси оширилади.

МДҲ мамлакатлари доирасидаги анъанавий стратегик шериклар билан икки ва кўп томонлама ҳамкорлик кенгайтирилади. МДҲ мамлакатларининг истиқболли бозорларига экспорт ҳажми ва номенклатурасини ошириш мақсад қилинмоқда.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net