2020-2021 ўқув йилидан бошлаб Ўзбекистон мактабларида математика, кимё, биология ва информатика фанларидан дарслар сони кўпаяди

23.08.2020 10:56

ТОШКEНТ, 23 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистон Халқ таълими вазирлиги юқорида номлари қайд этилган фанлар учун қўшимча ўқув соатлари ажратди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу қарор "?лм-фан, таълим ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили" давлат дастури ва Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 24 январида мамлакат парламентига йўллаган Мурожаатномасидан келиб чиққан ҳолда қабул қилинди.

Халқ таълими вазирлигининг маълум қилишича, бундан буён республика мактабларида «Математика» фанига ҳафтасига 55 соат (олдинги меъёрдан бир соат кўпроқ), «Кимё» фанига 12 соат (олдинги меъёрдан 2 соат кўпроқ), «Биология» фанига 15 соат (олдинги меъёрдан 2 соат кўпроқ) ва «?нформатика» фани учун бир ҳафтада 10 соат (аввалгидан бир соат кўпроқ) берилади.

Ушбу фанларни нафақат 10 ва 11-синф ўқувчилари янада чуқурроқ ўрганади. Шунингдек, "?нформатика ва ахборот технологиялари" фанини ўқитишни республикамиз мактабларининг 5-6-синфларида ҳам ҳафтасига 0,5 соатга кўпайтирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net