2000 дан ортиқ Қизил китобга киритилган Йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди

04.06.2020 10:17

ТОШКЕНТ, 4 июнь. /«Дунё» АА/. Жорий йилнинг 28 май - 1 июнь кунлари оралиғида 2000дан ортиқ Қизил китобга киритилган Йўрға тувалоқлар ёввойи табиатга қўйиб юборилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири Давлат экология қўмитаси Ахборот хизматига асосланиб.

Тадбир Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳамда “Falcon Hunting Solutions” компанияси ҳамкорлигида амалга оширилди.

Табиат қўйнига қўйиб юборилган 2040 та қуш Бирлашган Араб Амирликларига қарашли бўлган “International fund for houbara conservation” марказида кўпайтирилган.

Йўрға тувалоқлар ёки жеклар Табиатни муҳофаза қилиш Халқаро Уюшмаси Қизил китобига киритилган ҳамда 2009 йилда Ўзбекистон Республикаси Қизил китоби ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ноёб қуш. Улар Қизилқум чўллари, Устюрт платоси, Сариқамиш сойлигида яшайди. Доимий инлашда – 1,5-3 минг, учиб ўтишда –20 минг бошгача етади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net