11 январь – Халқаро миннатдорлик куни

11.01.2021 15:40

ТОШКЕНТ, 11 январь. /«Дунё» АА/. Ҳар йилнинг 11 январь куни дунёнинг турли мамлакатларида халқаро миннатдорлик куни кенг нишонланади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Бу кунни байрам қилишдан мақсад инсонлар орасидаги самимий муносабатларни, дўстона ришталарни янада мустаҳкамлашдан иборат.

Гарчи дунёнинг турли халқларида ва тилларида миннатдорлик турли кўринишда ифодаланса-да, чин дилдан айтилган ташаккур ҳар бир инсонга хуш кайфият бахш этади. Психологлар самимий миннатдорлик инсон саломатлигига ҳам ижобий таъсир ўтказишини тасдиқлашган.

БМТ, ЮНЕСКО сингари нуфузли халқаро ташкилотлар томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётган бу байрам тобора оммалашиб бормоқда. Қатор мамлакатларда бу кунда турли қизиқарли томошалар, акциялар, флешмоблар ўтказилади, байрам тадбирлари, танловлар ташкил этилиб, совғалар, турли тилларда битилган безакли ташаккурномалар тарқатилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net