«EU Reporter»: Марказий ва Жанубий Осиё ўртасидаги ҳамкорликнинг кенгайиши янги имкониятлар тақдим этади

10.07.2021 11:53

БРЮССЕЛЬ, 10 июль. /«Дунё» АА/. Европанинг етакчи онлайн нашрларидан бири - «EU Reporter»  сайтида 15-16 июль кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтадиган «Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар» юқори даражадаги халқаро конференцияга бағишланган мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА  мухбири.

Мақолада таъкидланишича, анжуманда Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатлари етакчилари, ҳукумат раҳбарлари ва ташқи ишлар вазирлари,  Россия, АҚШ, Хитой ва бошқа мамлакатлар, шунингдек, халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этади.

Конференцияда мамлакатлар ўртасида транспорт ва логистика, энергетика, савдо ва инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа асосий соҳалардаги ўзаро ҳамкорликни амалиётга жорий этиш бўйича аниқ таклифлар юқори даражада кўриб чиқилади.

Материалда қайд этилишича, Ўзбекистоннинг қўшни давлатларга нисбатан янги ташқи сиёсати Президент Шавкат Мирзиёев томонидан давлат раҳбари лавозимига сайланганидан сўнг эълон қилинди ва Марказий Осиё давлатлари билан яқин алоқалар Ўзбекистон етакчисининг устувор йўналишига айланди. Ўзбекистоннинг ўтган 4 йил мобайнида Марказий Осиё давлатлари билан ҳамкорлиги натижасида улар билан савдо айланмаси ҳажми икки баробардан ошди. Яъни  ўтган йиллар давомида бу кўрсатгич 2,5 миллард доллардан 5,2 миллард долларга етди.

?кки минтақа ўртасидаги ҳамкорлик салоҳияти хусусида тўхталар экан, муаллифлар бозорлар ҳақидаги маълумотларга диққат қаратади. Экспертлар Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ўртасидаги савдо-сотиқнинг амалга ошмаган салоҳиятини 1,6 миллиард долларга баҳоламоқда.

“Жанубий Осиё давлатлари, биринчи навбатда Афғонистон билан ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон учун янги истиқболли бозорлар ва транспорт йўлларини очади”, - дея таъкидланади мақолада.

Қайд этилишича, Марказий Осиё давлатлари билан Жанубий ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатлари ўртасида савдо ҳажмининг ошиши кўп жиҳатдан юкларни етказиб бериш бўйича ишончли транспорт йўлакларини яратилишига боғлиқ. Шу ўринда, экспертлар “Мозори Шариф-Ҳирот” ва “Мозори Шариф–Кобул-Пешовар” транспорт йўлакларини қуриш лойиҳаларини эслатиб ўтади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net