ЕТТБ Ўзбекистонда «яшил» инструментларни жорий этиш соҳасидаги лойиҳаларни молиялаштириши мумкин

14.12.2020 10:30

ТОШКЕНТ, 14 декабрь. /«Дунё» АА/. “Ўзсаноатқурилишбанк”да Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ)нинг Молиявий институтлар гуруҳи бошқарувчи директори Ф.Малиж бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк ахборот хизмати манбасига асосланиб.

Ушбу тадбир қўшма лойиҳаларни амалга ошириш доирасида илгари эришилган натижаларнинг мантиқий давомидир.

Суҳбат давомида молиявий институтлар ўртасидаги ҳамкорликнинг жорий ҳолатига доир долзарб масалалар ҳамда ўзаро алоқаларни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари муҳокама этилди.

 Кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш ва молиялаштиришнинг «яшил» инструментларини жорий этиш соҳасидаги лойиҳаларни ҳамкорликда амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 Кун тартиби доирасида томонлар “Ўзсаноатқурилишбанк” тизимида молия институтини халқаро стандартларга мувофиқ трансформация қилиш бўйича олиб борилаётган ишларга доир масалаларнии ҳам муҳокама этди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар келгусидаги ўзаро муносабатлар режалари борасида фикр алмашди ва биргаликдаги ташаббусларни имплементация қилиш учун навбатдаги қадамлар белгиланди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net