ЕТТБ: «?потека банк» – Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк

05.06.2020 10:13

ТОШКЕНТ, 5 июнь. /«Дунё» АА/. Европа Тикланиш ва Тараққиёт Банки (EBRD) Савдони ривожлантиришга кўмаклашиш дастури (TFP – Trade Facilitation Programme) доирасидаги нуфузли анъанавий мукофот ғолибларини эълон қилди. Унга кўра «?потека-банк» АТ?Б Ўзбекистондаги энг фаол эмитент банк номинациясида ғолибликни қўлга киритди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири банк матбуот хизмати манбасига асосланиб.

Мазкур мукофот билан ЕТТБ ?потека-банкнинг халқаро савдони молиялаштиришдаги алоҳида ютуқларини эътироф этди ва савдо-сотиқни молиялаштириш соҳасида банк фаоллигини алоҳида таъкидлаб, кўрсатилаётган хизматлар сифатини юқори баҳолади.

2019 йил «?потека–банк» АТ?Б учун муваффақиятли бўлди ва қатор йирик лойиҳалар амалга оширилганлиги билан ёдда қолди. 2020 йил эса «?потека–банк» АТ?Б савдони молиялаштиришга қўшимча оширилган лимит доирасида ўз мижозларининг янада кўпроқ лойиҳаларини амалга ошириши ва бу соҳада Ўзбекистон бозорида етакчи мавқени сақлаб қолиши учун барча имкониятларга эга.

2020 йилги TFP мукофотининг 30 та номинациясида дунёнинг 27 мамлакатидан кредит-молия муассасалари номзодлари кўрсатилди. Мазкур мукофот 2019 йил давомида ЕТТБнинг молиялаштириш хизматларини энг фаол тақдим этган муваффақиятли эмитент ва тасдиқловчи банкларга тақдим этилди.

TFP мукофоти ғолибларини тақдирлаш маросими 2020 йил май ойида Лондонда ЕТТБнинг йиллик йиғилиши ва бизнес-форуми доирасида бўлиб ўтиши режалаштирилган эди, аммо CОВ?Д-19 пандемияси туфайли бекор қилинди.

TFP 1999 йилдан бошлаб йўлга қўйилган бўлиб, у ЕТТБ сармоя киритадиган мамлакатлар ўртасида ташқи савдони ривожлантиришга қаратилган.

Таъкидлаш жоизки, «?потека–банк»  ҳозирги кунда дунё бўйича 30 дан ортиқ молия институти билан ҳамкорликни йўлга қўйилган. Бундай ҳамкорлик натижасида банк ўз мижозларига савдони молиялаштириш соҳасида тўлиқ хизматларни тақдим этиш имкониятига эга.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net