Эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” ижроси халқаро доирада муҳокама қилинди

21.05.2020 13:38

ТОШКЕНТ, 21 май. /“Дунё” АА/. Олий Мажлис Қонунчилик палатасида дин ва эътиқод эркинлигини таъминлаш, соҳада таклиф ва тавсияларни амалга ошириш бўйича 2018 йил 4 майдаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенати кенгашларининг қўшма қарорлари билан тасдиқланган “Йўл харитаси” ижроси юзасидан парламент эшитуви видеоконференция тарзида ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири Қонунчилик палатаси манбасига асосланиб.

Парламент эшитувида депутатлар, сенаторлар, вазирликлар ва идоралар раҳбарлари, таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари, фуқаролик институтлари, БМТ ?нсон ҳуқуқлари кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид, БМТнинг ?нсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари бошқармаси, мазкур бошқарманинг Марказий Осиё бўйича ваколатхонаси, ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, АҚШ Давлат департаменти, мазкур департаментнинг Халқаро диний эркинликлар бўйича комиссияси, “Глобал иштирок институти” халқаро нодавлат ташкилоти, Бригам Янг университети вакиллари, Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик ваколатхоналар ҳамда халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари А.Саидов кириш сўзида 2017 йилнинг октябрь ойида БМТ ?нсон ҳуқуқлари кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид 15 йил давомида Ўзбекистонга илк ташриф буюргани, мазкур ташриф якунларида билдирилган 12 та тавсия эътиборга олинган ҳолда мамлакатимиз парламенти томонидан эътиқод эркинлигини таъминлаш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланганини айтиб ўтди.

Таъкидланганидек, пандемия кўп мамлакатларда диний муросасизликка олиб келди, нафрат уйғотувчи ҳисларни авж олдириш, вирус тарқалишида бошқа дин ва эътиқод вакилларини айблаш каби ҳолатлар ўткир тус олди. Эътиқод эркинлиги борасида олиб борилаётган туб ўзгаришлар Ўзбекистонда юз бераётган сиёсий-ҳуқуқий ислоҳотларнинг ажралмас таркибий қисми саналади. Бу ўзгаришлар Ҳаракатлар стратегиясининг миллатлараро тотувлик, диний бағрикенгликни таъминлашга қаратилган вазифаларида белгиланган. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан 2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган резолюциясининг қабул қилиниши тарихий воқеа бўлди.

Парламент эшитувида БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси А.Шаҳид нутқ сўзлади. У Ўзбекистонда эътиқод эркинлигини таъминлаш соҳасида сезиларли ўсишга эришилганини эътироф этди.

Якунда парламент эшитуви иштирокчилари таклифларини инобатга олган ҳолда “Йўл харитаси”да назарда тутилган тадбирларни самарали бажаришга қаратилган тегишли қарор қабул қилинди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net