Эртага Ўзбекистон раислигида МДҲ Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади

05.11.2020 09:56

ТОШКЕНТ, 5 ноябрь. /«Дунё» АА/. Эртага, 6 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ҳукумат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши видеоконференция шаклида бўлиб ўтади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг матбуот хизматига кўра, Ҳукумат раҳбарлари Ҳамдўстликдаги иқтисодий ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва коронавирус пандемияси келтириб чиқарган инқирозли ҳодисаларни бартараф этиш юзасидан ўзаро фикр алмашиши кўзда тутилган.

Хусусан, йиғилишда 2030 йилгача бўлган даврда МДҲ иқтисодий ривожланиш стратегиясининг биринчи босқичини (2021-2025 йилларда) амалга ошириш бўйича ҳаракатлар режаси, шунингдек, Ҳамдўстлик давлатларининг турли йўналишларда ўзаро алоқаларини муҳтаҳкамлашга хизмат қилувчи бошқа дастурлар ва келишувлар муҳокама қилиниши режалаштирилган.

Ҳукумат раҳбарлари кенгаши мажлисидан сўнг МДҲга аъзо давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга қаратилган қатор ҳужжатлар имзоланади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net