Эртага Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун 2030” саммити бошланади

29.05.2021 16:32

CЕУЛ, 29 май. /«Дунё» АА/. Жорий йил 30-31 май кунлари Жанубий Корея пойтахти Сеул шаҳрида онлайн шаклда «Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик-2030» (Partnering for Green Growth and the Global Goals 2030 - P4G) ?ккинчи халқаро саммити ўтказилади, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Ушбу халқаро тадбирда 60 га яқин давлат ва ҳукумат раҳбарлари ҳамда халқаро ташкилот етакчиларининг иштирок этиши кутилмоқда.

P4G саммитида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иштирок этиши ва нутқ сўзлаши ҳам режалаштирилган.

Саммит жорий йилда Корея Республикаси ташқи сиёсатидаги муҳим воқеа сифатида баҳоланмоқда. Уни ўтказишдан мақсад - 2030 йилгача бўлган даврда Барқарор ривожланиш мақсадларига P4Gга аъзо мамлакатларнинг давлат-хусусий ҳамкорлиги орқали эришишдан иборат. P4G саммити “Углерод нейтраллиги томон инклюзив атроф-муҳитни тиклаш” шиори остида Жанубий Кореяда ўтказилаётган биринчи халқаро экологик саммит ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу тадбирга жорий йил ноябрь ойида бўлиб ўтиши режалаштирилган иқлим ўзгариши бўйича БМТ 26-конференциясининг муваффақиятли ўтишида ўзига хос қадам сифатида қаралмоқда.

Саммит якунлари бўйича Сеул декларацияси қабул қилинади.

Қайд этиш керак, “Яшил ўсиш ва глобал мақсадлар учун ҳамкорлик-2030” саммити ҳар икки йилда ўтказилади. Биринчи саммит 2018 йил октябрь ойида Копенгаген шаҳрида уюштирилган эди. ?ккинчи саммит 2020 йил июнь ойида Сеулда ўтказилиши режалаштирилган, лекин коронавирус пандемияси сабабли 2021 йилга қолдирилган эди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net