Эрондан муносабат: Ўзбекистон Президентининг барча ташаббуслари ҳаётимизни янада обод қилиш, минтақа мамлакатлари ва қардош халқларни яқ

05.03.2021 13:40

ТEҲРОН, 5 март. /«Дунё» АА/. Эроннинг «Mahad» савдо ва инвестиция компанияси раҳбари Сулеймон Хивечи «Дунё» АА берган интервьюсида Президент Шавкат Мирзиёевнинг ?ҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 14-саммитидаги нутқини катта қизиқиш билан кузатганини таъкидлади.

- Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг халқаро ва минтақавий тадбирлар, шунингдек, икки томонлама учрашувлар доирасидаги мазмунли ва конструктив нутқлари билан мунтазам танишиб бораман, - деди С.Хивечи. – ?ҲТ саммитида илгари сурилган ташаббусларни ўрганиб, Ўзбекистон Президенти чиқишларида яратувчанлик ва янгиликларга интилиш яхши анъанага айланганига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим.

Ўзбекистон раҳбарининг минтақавий ёки халқаро мазмунга эга барча ташаббуслари ва мурожаатлари ҳар доим ижобий кутиб олинмоқда, халқаро жамоатчилик томонидан фаол қўллаб-қувватланмоқда ва муваффақиятли амалга оширилмоқда. Бунинг сабаби шундаки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг барча таклифлари минтақамиздаги қардош халқларни бир-бирига яқинлаштириш ва ҳаётимизни янада обод қилишга қаратилган.

Хусусан, айни пайтдаги коронавирус туфайли синовли даврни бошдан кечираётган тадбиркор сифатида мен Ўзбекистон раҳбарининг минтақада транспорт йўлакларини ишга тушириш ташаббусининг долзарблигини алоҳида таъкидламоқчиман. Бу давлатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорликни тиклашга хизмат қилади.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net