Эрон ОАВлари пандемия даврида Ўзбекистонда аҳолини қўллаб-қувватлаш бўйича кўрилаётган чораларни таҳлил қилмоқда

10.08.2020 18:47

ТEҲРОН, 10 август. /«Дунё» АА/. Эроннинг етакчи ахборот агентликлари «Fars News» ва «IRNA News» ?нтернет-порталларида «Пандемия даврида Ўзбекистонни ижтимоий ҳимоя қилиш тизими» ва «Шавкат Мирзиёев: ҳукуматнинг асосий устувор йўналиши коронавирус билан касалланган аҳолини қўллаб-қувватлашдир» сарлавҳали мақолалар нашр этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги мухбири.

Материаллар Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 4 август куни бўлиб ўтган видеоконференция натижаларига бағишланган ва пандемия даврида ижтимоий ҳимоя ҳамда ёрдамга муҳтож аҳолини моддий қўллаб-қувватлаш масалаларига бағишланган.

Таъкидланишича, учрашув давомида давлатимиз раҳбари аҳолига ижтимоий тўловларни жалб қилишда маҳалла раислари ва вакилларининг жавобгарлигига алоҳида эътибор қаратди. Давлат назорат органларига маблағларнинг тўғри тақсимланиши устидан доимий назоратни ўрнатиш ва қонун бузилишининг олдини олиш чораларини кўриш топширилди.

Нашрларда шу йил охирига қадар ижтимоий нафақа олувчилар сони 1,2 миллионга, 2021 йилда эса 1,5 миллион кишига етиши қайд этилади.

Материалда, шунингдек, Ўзбекистон Президенти «Коронавирус пандемияси даврида ёрдамга ва ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларни моддий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ги қарорга имзо чекканига алоҳида урғу берилади. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, аҳолини қўллаб-қувватлаш учун бюджетдан қўшимча равишда 2 триллион сўм маблағ ажратилди. Бу маблағлар 1,7 миллион кам таъминланган оилаларни, 3,7 миллион нафақахўрларни ва 500 минг ижтимоий нафақа олувчиларни қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net