Энергетика вазирлиги ва “Внешэкономбанк” ўртасида истиқболли лойиҳалар муҳокама қилинди

18.09.2020 13:42

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси энергетика вазири Алишер Султонов Россиянинг Федерацияси “ВЭБ.РФ” давлат тараққиёт корпорацияси раиси ?горь Шувалов бошчилигидаги делегация билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири вазирлик матбуот хизмати маълумига асосланиб.

Ўзбекистоннинг энергетика соҳасидаги инвестициявий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича йирик ҳамкорларидан бири бўлган “Внешэкономбанк” билан ҳамкорликда бугунги кунда гидроэнергетика соҳасида умумий қиймати 297,5 миллион евролик 5 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Бунда “ВЭБ.РФ” улуши 146,5 миллион еврони ташкил этади. Ушбу ҳамкорлик “Тўпаланг ГЭСни модернизация қилиш”, “Қуйи Чотқол ГЭС қурилиши”, “Фарҳод ГЭС” УКни модернизация қилиш” ва бошқа лойиҳаларни ўз ичига олган.

Шунингдек,“Внешэкономбанк”нинг 129,0 миллион доллар кредити кўмагида “Силовые машины”ОАЖ томонидан “калити билан” топшириш шарти асосида Сирдарё ?ЭС энергоблоклари модернизация қилинмоқда. Лойиҳанинг умумий қиймати 177,1 миллион долларга тенг.

Мулоқот чоғида “ВЭБ.РФ” раҳбари ?.Шувалов мамлакатимиз билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини эътироф этиб, “Внешэкономбанк”нинг Ўзбекистон ёқилғи-энергетика мажмуаси соҳасидаги ишбилармонлик шериклигини янада ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Ёқилғи-энергетика мажмуасининг турли йўналишларидаги ҳамкорликни кенгайтириш бўйича келгуси режаларни муҳокама қилинди. Шунингдек, нефть-газ кимёси соҳасидаги истиқболли лойиҳалар тақдим этилди.

Гидроэнергетика соҳасида мавжуд қувватларни модернизация қилиш бўйича умумий қиймати 78,4 миллион еврога тенг янги лойиҳалар шулар жумласидан. Айни пайт Чирчиқ, Қодирия, Ўрта Чирчиқ ва Тошкент гидроэлектр станциялари каскадини модернизация қилиш режалаштирилмоқда.

“Углеводород хом ашёси қазиб олишни кўпайтириш бўйича дастур”ни амалга ошириш учун сармоя жалб қилиш масаласи ҳам муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа буюртмачилари – “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва СП ООО “Natural Gas-Stream МЧЖ” ҚК ҳисобланади.

Ҳамкорликнинг яна бир истиқболли йўналиши – “Ўзбекистон Республикасида табиий газни ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими (АСКУГ)ни жорий қилиш” лойиҳасидир.

Муҳокама якунида билдирилган таклифларни экспертлар даражасида кўриб чиқиш, шунингдек ҳамкорликни кенгайтириш бўйича янги имкониятлар юзасидан ахборот алмашиш бўйича келишувга эришилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net