Элчи Жавлон Ваҳобов АҚШнинг халқаро диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси билан учрашди

10.03.2020 17:41

ВАШ?НГТОН, 10 март. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг AҚШдаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари Жавлон Ваҳобов ушбу мамлакатнинг диний эркинлик соҳасидаги махсус топшириқлар бўйича элчиси Сем Браунбеcк билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Учрашувда Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳақида маълумот берилди. Диний эркинликни ҳимоя қилиш ва рағбатлантириш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган ислоҳотлар дастурининг муҳим қисми экани таъкидланди.

Aмерика томони дин соҳасидаги миллий қонунчиликни такомиллаштириш ва либераллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни юқори баҳолади, барча динлар вакилларига диний фаолиятни эркин амалга ошириш учун зарур шароит яратилганини қайд этди. Шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматининг барчага диний анъаналарни ва маросимларни тўсиқларсиз амалга оширишга имконият яратаётганини эътироф этди.

Ўзбекистонда диний ташкилотлар фаолиятини тартибга солишнинг ҳуқуқий ва институционал асосларини такомиллаштириш «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонунга биноан тартибга солинган.

Учрашувда халқаро экспертлар учрашувлари, шу жумладан, ЕХҲТ Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси, БМТ ?нсон ҳуқуқлари бўйича кенгашининг Дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмад Шаҳид, Хелсинки комиссияси, AҚШнинг Халқаро комиссияси вакилларининг мамлакатда диний эркинликни таъминлаш бўйича хулосалари таҳлил этилди.

Шунингдек, Бригама Янга университети дин ва ҳуқуқ бўйича мутахассисларининг 2019 йил ноябрдаги ташрифи давомида Ўзбекистонда «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида» Қонунда белгиланган ҳуқуқий нормаларнинг амалда қўлланиши, билдирилган тавсияларнинг амалиётда қўлланиши натижалари муҳокама этилди.

Сем Браунбек Ўзбекистонда диний эркинликни таъминлашдаги халқаро экспертлар иштирокини қўллаб-қувватлади. Диний эркинликни ҳимоя қилиш соҳасида умумэътироф этилган халқаро стандартларни акс эттирувчи ҳужжатнинг тез орада қабул қилинишига умид билдирди.

Мулоқот давомида АҚШ Давлат департаменти вакили Ўзбекистон ва AҚШда диний эркинликни таъминлаш бўйича етакчи мутахассислар иштирокида ўқув семинарларни ташкил этишга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистоннинг Вашингтондаги элчихонаси хабарига кўра, Сем Браунбек жорий йил 14-16 июль кунлари Варшавада ўтказиладиган навбатдаги диний эркинликлар бўйича вазирлар конференциясида Ўзбекистон делегациясини иштирок этишга таклиф қилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net