Экспертлар Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигининг ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдилар

04.08.2021 12:12

ТОШКЕНТ, 4 август. /«Дунё» АА/. Бугун «Хитой ва Ўзбекистон: алмашинувларни кўпайтириш ва ўзаро ўрганиш, ҳамкорликни чуқурлаштириш» мавзусида халқаро видеоконференция бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА мухбири.

Тадбир Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё институти,  Хитой ижтимоий фанлар академияси, Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси ва Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти шафелигида ташкил этилди.

Анжуманда сўзга чиққанлар турли соҳаларда, жумладан, халқаро майдонда Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлиги изчил ривожланаётганини  таъкидладилар.

Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (ШҲТ) бўйича Ўзбекистон Миллий мувофиқлаштирувчиси Раҳматулла Нуримбетов «Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг ШҲТ омили» номли ҳисоботини тақдим этди. Унда дипломат ШҲТ кун тартибидаги асосий масалалар бўйича икки мамлакат ёндашувларининг ўхшашлигини қайд этди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net