Екатеринбургда ватандошлар билан учрашув бўлиб ўтди

29.08.2022 10:32

ЕКАТЕР?НБУРГ, 28 август. /«Дунё» АА/. Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакиллари мазкур шаҳарда жойлашган кўп тармоқли “Спортмастер” мажмуасида  вақтинчалик фаолиятини олиб бораётган мамлакатимиз фуқаролари билан учрашув ўтказишди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашув чоғида ватандошларимизнинг яшаш ва ишлаш шароитлари билан яқиндан танишилди.

Мулоқот чоғида Ўзбекистон Конституциясига киритилиши таклиф этилган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан ҳам атрофлича фикр юритилди. Шу ўринда Бош қомусимизга киритилиши таклиф этилаётган ўзгартишлардан кўзланган мақсад фуқароларнинг ҳақ-ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш, халқнинг турмуш шароитини яхшилаш билан изоҳланиши алоҳида таъкидланди.

Учрашувда мигрантларимизнинг консуллик-ҳуқуқий масалаларда, жумладан, паспорт расмийлаштириш, Ўзбекистонда расмийлаштирилган ҳужжатларнинг Россия ҳудудида қўлланилиши ва бошқа масалаларга оид саволларига мамлакатимизда қабул қилинган меъёрий ҳужжатларга асосланган ҳолда атрофлича жавоблар берилди.

Бундан ташқари, сўнгги вақтларда “Covid-19” инфекцияси тарқалиши кучайиб бораётгани ва юқумли хасталиклар шифохоналарида мазкур касалликка чалинганларнинг сони тобора ортиб бораётганлигидан келиб чиққан ҳолда санитария  талабларига қатъий амал қилишлари тавсия этилди.

Online Maslahat

Ism

E-mail

Maslahat

Useful links

booked.net
booked.net